Самарқанд телерадиоканали раҳбари ҳокимга матбуот котиб бўлди

Жамият

image

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзо Рустамович Ихтиёров Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Билдирилишича, Мирзо Рустамович Ихтиёров Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Маълумот учун, Мирзо Ихтиёров тайинловга қадар ЎзМТРК “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси директори ва бошқа лавозимларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанднинг олдинги ҳокими, ҳозирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаётган Эркинжон Турдимовнинг олдинги матбуот котиби Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаевни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаб, Самарқанддан Сирдарёга чақириб олганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд матбуот котиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг