Самарқанд кўчаларидан бирига Рим номи берилди
Жамият
−
29 Май 6642 1 дақиқа
Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.

Шунингдек, музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди.

Мирзиёев Мелонига машҳур италиялик олим Никколо Макиавеллининг ўзбек тилида чоп этилган “Ҳукмдор” китобини совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи доирасида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилганди.
Live
Барчаси