Самара карантинга олинди
Олам
−
27 Май
16094Россиянинг Самара шаҳрида бруцеллёз эпидемияси аниқланди. Шаҳарнинг Куйбишевский тумани аҳолисига карантин чекловлари ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда “Самара Онлайн” хабар берди.
Мальта, Кипр ёки Гибралтар иситмаси деб ҳам аталадиган бруцеллёз бруселла бактериялари келтириб чиқарадиган хавфли касалликдир. Бу касаллик гўшт, сут, пишлоқ каби қайта ишланган ҳайвонот маҳсулотлари орқали одамларга юқиши мумкин. Инфекция касал ҳайвонлар, жумладан қўйлар, эчкилар, сигирлар, итлар ва бошқалар билан алоқа қилишда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Бруцеллёзнинг белгилари касалликнинг шаклига қараб турли йўллар билан намоён бўлиши мумкин. Ўткир бруцеллёз юқори иситма, бош оғриғи, ҳолсизлик, қусиш, ич кетиши, мушак ва бўғимларнинг оғриғи, шунингдек, тошма ва лимфа тугунларининг шишиши билан бошланади. Касалликнинг сурункали шаклида артрит, марказий асаб тизимининг шикастланиши, гепатит, хотира бузилиши ва ҳаракатни мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқа жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин.
Бруцеллёзнинг инкубация даври бир ҳафтадан беш ойгача бўлиши мумкин, бу эса ташхисни қийинлаштиради. Бруцеллёзни даволаш юқумли касалликлар шифохоналарида амалга оширилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь