“Саломга яраша алик”. Польшанинг ҳам Россиядаги консулхонаси ёпилади

Олам

image

Жорий йилнинг 29 август кунидан Россиянинг Калининград шаҳридаги Польша Бош консулхонаси ўз фаолиятини расман тўхтатади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. 

Қайд этилишича, бугун, 11 июль куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига Польшанинг Россиядаги муваққат ишлар вакили чақирилган ва унга тегишли нота топширилган. Унда айтилишича, 2025 йил 30 июндан бошлаб Польша ҳукумати Россиянинг Краковдаги Бош консулхонаси фаолиятига розиликни бекор қилганига жавобан, Россия томони 2025 йил 29 августдан бошлаб Польшанинг Калининграддаги Бош консулхонаси фаолиятига розиликни бекор қилади.

Билдирилишича, ушбу қарор Польша томонидан Россия консулликлари сонини сунъий баҳоналар билан камайтириш орқали содир этилган асоссиз ва душманона ҳаракатларга жавоб сифатида қабул қилинган.

“Россия дипломатияси доимо шуни таъкидлаб келадики, мамлакатимизга қарши йўналтирилган ҳеч бир душманона ҳаракат тегишли жавобсиз ва оқибатсиз қолмайди”, дейилади вазирлик баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Россия билан мумкин бўлган урушга тайёргарлик кўриш мақсадида мудофаасини кучайтираётгани ҳақида хабар берилганди. Марказий Польша ҳимоясига кўра, мамлакат сўнгги йилларда фақатгина қуролланишни кучайтирмоқда эмас, балки бу жараённинг бошланиши камида ўтган 10 йил давомида амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Польша Калининград

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг