Польша Россия билан урушга тайёрланмоқда

Олам

image

Польша Россия билан мумкин бўлган урушга тайёргарлик кўриш мақсадида мудофаасини кучайтирмоқда. Бу ҳақда “War Infographics” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Польша мудофаа бюджетини сўнгги икки йил ичида 2022 йилга нисбатан уч бараварга оширган. Мамлакат ракета ва артиллерия тизимлари каби қурол-аслаҳа харидларини ҳам кўпайтирган. Варшава ҳарбий қарама-қаршиликни реал сценарий сифатида кўриб чиқаётганини таъкидламоқда.

Марказий Польша ҳимоясига кўра, мамлакат сўнгги йилларда фақатгина қуролланишни кучайтирмоқда эмас, балки бу жараённинг бошланиши камида ўтган 10 йил давомида амалга оширилган. Шу билан бирга, эътибор фақатгина ҳарбий техникани сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга эмас, балки кенг қамровли ва тизимли ёндашувга қаратилган.

“Шунингдек, бу йил қуролли кучлар сонини 100 минг нафарга ошириш (298 минг кишига етказиш) режалаштирилган. Узоқ муддатли мақсад – 500 минг. Жуда тўғри сиёсат. Европа Иттифоқидаги деярли ягона давлатки, у мавжуд таҳдидларга нисбатан тизимли ва тўғри сиёсат олиб бормоқда, ҳақиқатни кўрган ҳолда”, дея ўз ижтимоий тармоқларида ёзган мамлакат расмийларидан бири.

Қолаверса, ўтган ойда Польшада мамлакат фуқароларини уруш ҳолатларига тайёрлаш мақсадида махсус йўриқнома тақдим этилиши ҳақида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Россия ва Беларусь билан чегарасига миллионтагача пиёда аскарларга қарши миналар жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг