Салоҳ Анрини ортда қолдирди
Спорт
−
09:36
971“Ливерпуль” Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган баҳсда “Тоттенхэм”ни меҳмонда 6:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, меҳмонларнинг мисрлик вингери Муҳаммад Салоҳ ўйин давомида 2 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа, 32 ёшли Салоҳ 252 та самарали ҳаракат (172 та гол ва 80 та голли узатма) қайд этиб, АПЛда 249 та самарали ҳаракатга эга бўлган “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Терри Анрини ортда қолдирди (175 та гол ва 74 та голли узатма). Ҳозирда Салоҳ АПЛ тарихидаги умумий тўпурарлар рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди, Алан Ширер 328 очколик (260 гол ва 68 голли узатма) натижа билан 1-ўринда қайд этилган.
Қайд этиш жоиз, Салоҳ чемпионат тарихида Рождествога қадар 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган биринчи футболчи бўлди. У жорий мавсум Англия чемпионатида тўпурарлар ва ассистентлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.