“Салимбойвачча” сайловда овоз берди

Жамият

image

Ўзбекистонлик тадбиркор, халқ орасида “Салимбойвачча”, деб танилган Салим Абдувалиев президентлик сайловида овоз берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова хабар берди.

“Мен Шавкат Мирзиёевга ишонаман, у кишини ёшлигидан бери биламан. Мирзиёев агар 10 марта Президентликка номзодини қўйса, мен 10 марта шу кишига овоз бераман”, дейди Салим Абдувалиев.

Шунингдек, Абдувалиев, агар ҳамма амалдорлар ва мутасаддилар Президентга ситқи дилдан хизмат қилса, Ўзбекистон яқин келажакда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллаши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаев ҳам пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 583-сайлов участкасида овоз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Салим Абдувалиев президентлик сайлови Салимбойвачча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made