Сахий Сурхондарё ҳокими спортчиларга яна уй совға қилди

Спорт

photo_2023-10-13_16-15-50

Хитой давлатида ўтказилган “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчилар – Баҳодир Жалолов, Мухсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга уч ва икки хонали уй совға қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

“Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган, боксчимиз Баҳодир Жалолов, курашчиларимиз Муҳсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга зарбоп тўн кийдириб, тадбиркорлар  совға қилган хонадонлар калитларини тантанали топширди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Аммо ҳокимлик уй айнан қайси тадбиркорлар номидан эканига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, ҳокимлик томонидан эълон қилинган суратлардан кўринишича, сурхонларёлик спортчилар бир хил русумли қимматбаҳо автомобиллар кортежида олиб келинган.

Қолаверса,Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросимида спортчиларнинг ота- оналари ва яқиндари қатнашган.

“Тадбир давомида спортчиларимизнинг ота-оналари ва яқинлари сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёш авлод камолоти ва спортга қаратаётган эътибори, уларнинг Ватанимиз шуҳратини нуфузли мусобақаларда кенг тараннум этишга яратаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди”, дея қўшимча қилинади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловни уй билан тақдирлаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Улуғбек Қосимов Мухсин Ҳисомиддинов Музаффарбек Тўрабоевлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг