Саиджамшид Жафаров япониялик рақибини таслим этди
Спорт
−
31 Октябрь 2021
3375Бироз аввал Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 6-кун баҳслари ўз якунига етди.
Дунё биринчилигида 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Саиджамшид Жафаров япониялик Юито Мориваки билан баҳс олиб борди ва ғалабага эришди. Бухоролик боксчи кейинги босқичда озарбайжонлик Козимжода Миршарифга қарши рингга кўтарилади.
22 ёшли чарм қўлқоп устаси илк босқичда Словакия вакили Лукас Фернезага имконият қолдирмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 63,5 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мужибилло Турсунов ҳам япониялик Таига Иманага қарши рингга кўтарилиб, катта устунлик билан ғалаба қозонди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь