Бокс бўйича ЖЧ: Мужибилло Турсунов рақибига имконият қолдирмади

Спорт

image

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг олтинчи кун беллашувларига старт берилди.

Бугун, 30 октябрь куни 63,5 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мужибилло Турсунов япониялик Таига Иманага қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 80 кг вазнда иштирок этаётган Одилжон Аслонов ЖЧ доирасида италиялик Симоне Фиорига қарши жанг ўтказди ва барча раундларни ўз фойдасига ҳал этган ҳолда ишончли ғалабага эришди. Аслонов чорак финал йўлланмаси учун америкалик Рахим Гонсальес билан “ҳисоб-китоб” қилади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати баҳсларида тўлиқ таркиб билан иштирокини бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси, мусобақани 9 нафар чарм қўлқоп устаси билан давом эттиради


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Мужибилло Турсунов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг