Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари Оқ уйда аниқ қадрланади – “Forbes”
Жамият
−
18 Август 2023
18646Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, уни сентябрь ойида Нью-Йоркка таклиф қилган эди. Мазкур хатни эълон қилган “Forbes” нашри унинг икки давлат муносабатларида тутган ўрнини изоҳлади.
Қайд этилишича, Байденнинг хати Ғарбнинг Ўзбекистон ва минтақага муносабати эволюциясида қандай муҳим лаҳзани ўзида мужассам этганини етарлича таъкидлаб бўлмайди.
“Бу нафақат очиқчасига қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик баёноти, балки умумий изоляцияга қарши курашни нишонлаш учун ўзига хос таклифдир”, дейди колумнист Малик Кайлан.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг қизи Саида Мирзиёева ҳақида шундай ихчамликдаги мактубда сўз бориши дипломатия оламида ҳам эътиборга молик.
“У [Саида Мирзиёева] ўзини минтақада ва бошқа жойларда Оқ уй томонидан қўллаб-қувватланган ҳақиқий муаммолар ечимига бағишлади ва унинг саъй-ҳаракатлари Вашингтонда аниқ қадрланади”, дея таъкидлайди Малик Кайлан.
Айтилишича, Байден мактубининг охирги сатрида "экологик" мақсадлар бежизга эслатилмаган. Қуриб бораётган Орол денгизи қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон учун жуда катта хавф туғдиради. Улар якка ўзи бу муаммони ҳал қила олмайди.
“Хулоса қилиб айтганда, дипломатиянинг одатий тилидан келиб чиқадиган умумий хабар шундан иборатки, ниҳоят, узоқ вақт давомида якка, унутилган, бошқа таъсир доирасидаги минтақалар сифатида қаралган Ўзбекистон ва Марказий Осиё энди бундай ҳисобланмайди”, дейилади мақолади.