Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Темур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланди.

Маълум қилинишича, Темур Бутунбоев янги лавозимга ўтиши муносабати билан ҳозирда фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Темур Бутунбаев сув хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида бир қанча йўналишларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 

2025 йил 14 июлдаги президент фармони билан Темур Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Шу муносабат билан у сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Бутунбаев мазкур лавозимларда сув хўжалигини модернизация қилиш, сув йўқотишларини камайтириш, давлат-хусусий шериклик ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш каби йўналишлардаги ислоҳотларда иштирок этган.

2026 йил июлида у Нью-Йоркда ўтказилган БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича юқори даражадаги сиёсий форумида Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этиб, мамлакатнинг сув соҳасидаги ислоҳотлари ва сув дипломатияси бўйича тажрибасини тақдим этган. Шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури раҳбарияти билан сув хавфсизлиги ва иқлимга барқарорлик масалаларини муҳокама қилган.

Эндиликда Тимур Бутунбаев Президент администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари лавозими билан бирга Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи вазифасини ҳам бажаради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг