Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги вакили билан учрашди
Жамият
−
12 Декабрь 2024
2539Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 12 декабрь куни UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Билдирилишича, Мария Кастижио билан таълим соҳасидаги муаммолар ва имкониятлар ҳамда барча учун билим олиш эркинлигини таъминлашни яхшилаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
“Мавжуд қийинчиликларга қарамай, ҳамкорлигимиз натижасида сезиларли муваффақиятларга эришишимизга қатъий ишонамиз”, дейди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко билан учрашув ўтказган эди. Мулоқот давомида таълим соҳасидаги унумли шериклик натижалари, хусусан, яқин келажакда Россиянинг яна бир олий таълим муассасаси – Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали очилиши қайд этилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь