Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда қатнашди (видео)

Жамият

photo_2025-03-29_19-53-42

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 29 март куни Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида бўлиб ўтган “Тинчлик ва ишонч йили: болалар учун халқаро фаолиятни ривожлантириш” номли халқаро конференцияда иштирок этди.

Конференция Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Қаровга муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича хайрия жамғармаси ташкил этилганининг 4 йиллигига бағишлаб ташкил этилди.  Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Қаровга муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармасининг тиббий фаолият бўйича вице-президенти Огулжаҳон Отабоева раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Россия, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Хусусан, Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари Инна Святенко, Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Эрон Ислом Республикаси Йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзана Малваджерд, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова, Грузия Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар вазири Михаил Сарджвеладзе, Туркия Республикаси оила ва ижтимоий хизматлар вазири Моҳинур Гўктош, Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош котиби Вардануш Григорян ва Askin&Co Med-Lab компанияси бош директори Ральф Лугбауэр конференцияда қатнашди.

Тадбир доирасида Туркманистонда фаолият юритаётган хорижий дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ходимларининг фарзандлари учун ижодий танловлар ташкил этилди.

Маълумот учун, 2021 йил март ойида ташкил этилган мазкур хайрия жамғармаси шу каби профилдаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Жамғарма ўз фаолияти давомида турли мамлакатлардаги табиий офатлардан жабр кўрган болаларга ёрдам кўрсатган, шунингдек, Туркманистондаги муҳтож болаларни даволаш билан шуғулланган. 

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева Огулжаҳон Отабоева билан алоҳида учрашув ҳам ўтказган ва унга Туркманистонга таклиф ва самимий, илиқ қабул учун чуқур миннатдорлик билдирганди. Шунингдек, у Туркманистон халқини Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этди ҳамда тинчлик, тараққиёт ва келажак авлод фаровонлиги йўлида янги ютуқлар тилади


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саида Мирзиёева Туркманистон Огулжаҳон Отабоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made