Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида хабар берди.

Администрация раҳбарининг сўзларига кўра, музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлгани айтилган.

Шунингдек, Парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ҳақида ҳам суҳбат олиб борилган.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман”, деган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдирлаш маросими доирасида ўтказилган глобал форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаганди.

“Инсоний биродарлик мажлиси” деб номланган йирик анжуманда хорижий мамлакатларнинг биринчи хонимлари, Нобель мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари ва етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, БАА ва Кўрфаз давлатларининг юксак мартабали сиёсатчилари, вазирлар ва давлат арбоблари, шунингдек, технология ва сунъий интеллект этикаси соҳасидаги етакчи олимлардан иборат 150 нафар нуфузли меҳмон иштирок этган.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Сенат Саида Мирзиёева Маулен Ашимбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг