Саида Мирзиёева дунёнинг йирик инвестиция компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Жамият
−
25 Сентябрь 3655 2 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда BlackRock раҳбарияти – компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Данилон, Global Infrastructure Partners раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлеси, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарльз Хатами билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинган.

Президент Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра, BlackRock ушбу Тошкент халқаро молия марказининг концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

Шунингдек, АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

“Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, BlackRock дунёдаги энг йирик халқаро инвестиция ва активларни бошқариш компанияларидан биридир. Компания сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ҳам фаол алоқалар ўрнатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва BlackRock ўртасида келгусидаги ҳамкорлик юзасидан келишувлар имзоланган. Шунингдек, республикадаги қатор йирик корхоналар капиталига кириш, сунъий интеллект (СИ), маълумотлар марказлари (дата-марказлар) ва барқарор ривожланиш лойиҳаларида қатнашиш режалаштирилган.
Global Infrastructure Partners (GIP) эса энг йирик ва нуфузли мустақил инфратузилма фондларини бошқарувчи инвестиция компанияларидан бири бўлиб, BlackRock компанияси GIP'ни 12,5 миллиард долларга сотиб олган ва бу келишув 2024 йил охирида тўлиқ якунланган. Ҳозирда у BlackRock таркибидаги алоҳида йирик бўлинма сифатида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашув ўтказганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь