Садир Жапаров учун янги сарой қуриш бошланди
Олам
−
16 Апрель 2022 11927 2 дақиқа
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ўзи учун янги сарой қурдиришга старт берди. Бу ҳақда Президент Матбуот химзати хабар бермоқда.
Жапаров кеча, 15 апрель куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг янги биноси қурилиши учун капсула қўйган.
Давлат раҳбари тантанада ҳозир бўлганлар муҳим воқеага дахлдор эканини таъкидлаган.

Садир Жапаров қурувчиларга мурожаат қилар экан, барча қурилиш ишларини сифатли бажариш муҳимлигини, бу иншоот бир асрдан ортиқ бардавом бўлиб, нафақат ҳозирги, балки келажак авлод учун ҳам хизмат қилиши кераклигини таъкидлаган.
Давлат раҳбари бу ерда аввалроқ “Иссиқкўл” меҳмонхонаси жойлашганини, унинг биноси яроқсиз ҳолга келганини эслади. Шу муносабат билан мазкур майдонда янги бино қурилишини бошлашга қарор қилинган.

Садир Жапаров умумий майдони 21 минг квадрат метр бўлган янги бино юқори сифатли, мустаҳкам ва кўп йилларга етишига умид билдирган.
“Янги маъмурий-бошқарув мажмуасининг барпо этилиши марказий бошқарув аппарати ишини оптималлаштириш, бошқарувни янада самарали амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш, ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш, техник хизмат кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, мазкур давлат органларининг бир мажмуада жойлашиши ечимларни ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштиради, пойтахтнинг марказий қисмидаги автомобиль йўллари тармоғига юкламани камайтиради. Маълумки, маъмурий биноларнинг ҳозирги жойлашуви – аксарият давлат идоралари асосан пойтахтнинг марказий қисмида тўпланган. Шу тариқа шаҳар марказида транспорт ҳаракати ва аҳоли учун муайян ноқулайликлар яратилмоқда”, дейилади Президент Администрацияси хабарида.

Маъмурий мажмуа замонавий ва кўп функцияли комплекслардан бири бўлади, ривожланган инфратузилма мавжуд ва режалаштирилган шаҳар тузилишига интеграциялашган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025