Сабр косаси тўлган Жанубий Корея ва АҚШ КХДРга жавоб қайтарди 

Олам

image

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореянинг баллистик ракета синовларига жавобан ўз ракеталарини учирди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берган.  

“Провокацион баллистик ракеталарнинг учирилишига жавобан, Elephant Walk ҳамда АҚШ ва Корея Республикасининг “ер-ер” синфидаги ракеталарининг биргаликда учирилиши ўтказилди”, дейилади Жанубий Корея ҳарбийлари баёнотида. 

Таъкидланишича, Жанубий Корея “Хёнму-2” ракетасини, Қўшма Штатлар эса Япон денгизи томон битта ATACMS снарядини учирган. Агентлик маълумотларига кўра, бу “янги провокацияларнинг олдини олиш” ва иттифоқчи кучлар томонидан “зудлик билан зарба бериш имкониятини кўрсатиш” учун қилинган. 

Elephant Walk — авиация машқлари, унда жангчилар учишдан олдинги процедураларга тайёрлигини текшириш учун учиш-қўниш йўлагига чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея бугун, 25 май куни учта баллистик ракета учирди. Сеул маълумотларига кўра, улардан бири қитъалараро баллистик ракета бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея КХДР

Баҳолаганлар

2807

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг