“Сабаҳ” – “Барселона” учрашуви рекорд ўрнатиши мумкин
Спорт
−
16:08 724 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” ва Испаниянинг “Барселона” жамоалари ўртасида Бакуда бўлиб ўтадиган учрашув жорий Чемпионлар лигасидаги энг узоқ сафарлардан бири бўлади. Бу ҳақда “Report.az” нашри хабар берди.
2026-2027 йилги мавсум учун тасдиқланган тақвимга кўра, Каталония клуби Бакуга етиб бориш учун бир томонга тахминан 4172 километр масофани босиб ўтади. Барселонадан Бакуга парвоз тахминан 5 соат 25 дақиқа давом этади. Шу тариқа, “Сабаҳ” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув жорий мусобақада рақиб шаҳарлар орасидаги масофа бўйича рекорд ўрнатиши кутилмоқда.
“Сабаҳ” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев тўп тепади. Озарбайжон клуби тарихда илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма олди.
“Барселона”дан ташқари, “Сабаҳ” жорий мавсумда ўз майдонида Германиянинг “Боруссия Дортмунд” ва Италиянинг “Наполи” клубларига қарши ҳам майдонга тушади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август