Рўзиев манман ва каландимоғ бўлиб кетганини тан олди
Интервью
−
30 Июль 2019
20265Яккабоғ! Охирги бир ҳафтада Ўзбекистонда донғи чиққан туман. Энди google қидирувида энг кўп қидирилган сўзлар қаторидан ўрин олса ҳеч гап эмас. Халқ иродаси, Президент Мирзиёев ислоҳотлари, очиқлик, сўз эркинлиги ўз исботини топган ва бу давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган воқелик сифатида Яккабоғ замонавий Ўзбекистон тарихида қолса, ажаб эмас.
Бўлиб ўтган воқеалар, албатта, ачинарли. Хулосалар турлича. Маълумки, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоғдаги ҳодисалар сабаб Бош вазир Абдулла Арипов томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Воқеаларда вилоят ҳокимининг ҳам ўзига яраша айби, йўл қўйган камчиликлари бор. У булар хусусида ЎзАга интервью берди.
“Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас”, дейди Рўзиев.
Зафар Рўзиевга кўра, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевни ёқиб юборган тадбиркорга тегишли савдо дўкони бузилмайдиган бўлган.
“Тадбиркорнинг корхонаси бузилмайди, қайтанга у таъмирлаб, чиройли қилиб берилаяпти, тадбиркорлик иши давом этади. Аммо шуни айтишим лозим-ки, биз қонун устувор давлатда яшаймиз, қонун олдида ҳамма баробар, эҳтиросга берилиб, қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани учун тадбиркор ҳам қонун олдида жавоб беради”, дейди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев.
LiveБарчаси