Рустам Жўраев Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи бўлди
Жамият
−
28 Январь 5621 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган. Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан 2020 йил март ойигача Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Шундан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинлангани ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси