Руслан Нуриддинов Олимпиада ўйинларида антидопинг қоидаларини бузганлиги тасдиқланди

Спорт

image

Оғир атлетика бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов халқаро Спорт арбитраж судининг (CAS ADD) Допингга қарши кураш бўлими томонидан Лондон Олимпиадасида оғир атлетика бўйича мусобақаларда антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатди.

Шунингдек ўзбек спортчиси билан биргаликда белоруслик оғир атлетикачи Николай Новиковнинг айби ҳам исботланган.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) 2018 йилнинг декабрь ойида Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан спортчиларнинг допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг Нуриддинов ва Новиковни спортдан четлаштирилгани тўғрисида хабар қилган эди.

Таҳлил натижасига кўра, Нуриддиновнинг қонида дегидрохлорметилтестостерон моддаси мавжуд бўлганлиги аниқланган. Новиковда эса, дегидрохлорметилтестостерон ва станозолол моддаси мавжудлиги қайд этилган.

Апрель ойида ХОҚ ишни CAS’нинг допингга қарши курашиш бўлимига кўриб чиқиш учун топширди. Ишни кўриб чиққан мутахассис спортчи антидопинг қоидаларини бузган, деган хулоса келди ҳамда унинг Лондондаги ўйинларда қайд этган натижасини бекор қилди. Қайд этилишича, иш кейинги суриштирувни амалга ошириш учун IWF’га берилади.

Маълумот учун, Нуриддинов Лондон Олимпиадасида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида эса, олтин медални қўлга киритган ҳолда чемпион бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг