Руслан Нуриддинов беш карра Осиё чемпионига айланди
Спорт
−
10 Февраль
8052Бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Охирги кун дастури ҳам Ўзбекистон вакиллари учун медалларга бой бўлди.
-109 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалга эга чиқди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кг ни ташкил этди. Мазкур вазннинг даст кўтариш баҳсларида ғолиблик яна бир ўзбекистонлик спортчи 22 ёшли Шарофиддин Амриддиновга насиб этди. Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунида ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.
+109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Рустам Жангабоев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медални келтирди. У даст кўтариш машқида 192 кг кўрсатишга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси