Рус-қозоқ чегарасида қолган ўзбекистонликларни қайтариш учун навбатдаги автобуслар карвони йўлга чиқди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020 7360 1 дақиқа
Бугун, 26 сентябрь куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россиянинг Самара вилояти томон йўлга чиқди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россияга жўнатилган эди.
Айни дамда 750 нафар фуқароларимизни олиб қайтаётган ушбу автобуслар режага кўра 27 сентябрь куни Ўзбекистонга кириб келади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь