Курс UZS

USD

12 920.44

5.44

EUR

14 252.54

295.3

RUB

153.52

-0.03

Рўёби ёзга қолган азалий орзу

Таҳлил

Ўзбек футболи учун оғир ва ҳаяжонли ҳафта якунланиб бормоқда. Ортда қолаётган етти кунликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қачонгидан-да кўпроқ Жаҳон чемпионатига яқин келди, бироқ барчаси июнь ойига қолди. Қайноқ ёзда, қайноқ ўйинларда 37 миллиондан ортиқ халқнинг азалий орзуси ушалиши мумкин.

Ассалому алайкум. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги охирги ўйинлари атрофидаги воқеликлар билан QALAMPIR.UZ’да спорт дайжести.

Ўзбекистон сафарда Эрон билан дуранг ўйнади

25 март куни Теҳронда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2026 Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 8-тури доирасида Ўзбекистон-Эрон ўйинида жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида, яъни 52-дақиқада Тареми ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Аббос Файзуллаев жарима тўпидан гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. 83-дақиқада Тареми яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди ва ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Ўйин давомида Ўзбекистон дарвозабони Ўткир Юсупов бир қанча сейвлар намойиш этди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва баҳс жанговар дуранг билан тугади.

8-турдан кейин Эрон муддатидан аввал мундиал йўлланмасини нақд қилди, Ўзбекистон эса очколари сонини 17 тага етказиб, 2-ўринга жойлашди ва ҳамон ЖЧга чиқиш учун яхши имкониятни сақлаб қолди.

Ўзбекистоннинг асосий таъқибчиси ғалаба қозонди

26 мартга ўтар кечаси Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 8-турида Шимолий Корея БААга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ўйинда дастлаб БАА биринчи таймда ҳисобни очди. Иккинчи таймда КХДР футболчилари ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтга қўшиб берилган вақтда, яъни 90+8 дақиқада амирликлар ғалаба голини киритди.

Шу тариқа, БАА очколарини 13 тага етказиб олди ва Ўзбекистон билан орадаги фарқ 4 тага қисқартирди. Шимолий Кореяда очколар 2 тани ташкил этмоқда ва корейслар мундиал билан расман хайрлашди.

Қирғизистон гуруҳдаги Ўзбекистоннинг таъқибчисини мағлуб этди

25 март куни Жаҳон чемпионати Осиё 3-саралаш босқичи 8-турида Қирғизистон ўз уйида Қатарни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бишкекда ўтган ўйинда Кичин, Тишенко ва Шукуров қатарликлар даврозасини ишғол қилган бўлса, Қатардан Суҳайил гол урди. Якуний ҳисоб 3:1 ва Қирғизистон гуруҳда Ўзбекистоннинг таъқибчисини мағлуб этди. 

Дуранг адолатли ҳисоб бўлди – Кападзе

Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Темур Кападзе Эронга қарши ўйиндаги дуранг ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Биринчи навбатда Эронни йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман ва омад тилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қизиқарли ўйин бўлди, яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Бизда ҳам, рақибда ҳам қулай имкониятлар пайдо бўлди. Албатта, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо ўйин нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, дуранг адолатли ҳисоб бўлди. Биз энди кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга, мухлисларга катта раҳмат”, дейди Кападзе.

Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти қандай баҳоланмоқда?

Ўзбекистон терма жамоасининг саралашнинг 3-босқичидаёқ 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 96 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “We Global” хабар берди.

Манбага кўра, Кападзе шогирдларининг 1-ўрин билан мундиалга чиқиш имконияти 3,1, 2-ўрин билан ЖЧга йўл олиш фоизи эса 92,9 кўрсаткични ташкил этмоқда. Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган Эрон эса муддатидан аввал тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақасига чиптани нақд қилди.

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги энг яқин таъқибчиси Бирлашган Араб Амирликларининг 3-босқичда ЖЧга чиқиш имконияти атиги 4 фоизга баҳоланмоқда.

Амирликлар катта эҳтимол билан “A” гуруҳида 3-ўринни эгаллаши ва саралашнинг 4-босқичида юришини давом эттириши тахмин қилинмоқда.

“Галатасарой” Аббос Файзуллаевни “нишонга олди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга Туркиянинг номдор клубларидан бири “Галатасарой” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Markaj News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Галатасарой” Файзуллаев трансфери бўйича жиддий қизиқиш билан чиққан. Турк клуби ҳозирда ўзбекистонлик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.

Қайд этиш керак, 21 ёшли футболчи ушбу мавсумда ЦСКАнинг муҳим футболчиларидан бири бўлибгина қолмай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланган.

Маълумот ўрнида, Файзуллаев Москва клуби сафига 2023 йилда келиб қўшилган ва жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 8 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

спорт дайжести

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг