“Руҳан ўлиб бўлдик”. Ироқдаги ёнғинда омон қолган келин-куёв воқеа ҳақида гапирди

Олам

image

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ироқнинг Найнава вилояти Ҳамдания туманида тўй маросимида содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, яна 150 киши жароҳатланганди. Шундан сўнг, келин-куёвлар энди ўз шаҳарларида қола олмаслигини билдирди. Бу ҳақда улар Американинг “Sky News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

27 ёшли Реван ва унинг турмуш ўртоғи 18 ёшли Ҳанин гавжум тўйхонада бошланган ёнғиндан омон қолганига қарамай, ўзларини руҳан ўлганини айтди.

Йигитнинг 15 нафар қариндоши ёнғин ва тиқилинчда ҳалок бўлган, қизнинг 10 нафар қариндоши, жумладан онаси ва уч укасини ёқотган. Оғир кийингани учун келин меҳмонлар оёғи остида ўлиб қолишига сал қолган. Куёв уни ташқарида қўлида олиб чиқишга муваффақ бўлган.

"Ҳаётимиз дўзахга айланди. Биз ташқарига чиқиб, одамларнинг кўзига қарай олмаймиз. Бўлди, биз энди бу ерда яшай олмаймиз. Тўғри, бу ерда сизларнинг қаршингизда тирик ўтирибмиз. Аммо ичимизда биз ўликмиз. Биз қотиб қолдик”, дейди Реван.

Шунингдек, у фожиа тафсилотларини ҳам айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, ёнғинга салют эмас, балки қисқа туташув сабаб бўлган. Рақс пайтида электр ўчирилган ва у ёқилганда шифтда олов пайдо бўлган. Ўша пайтда одамлар қичқириб, қочиб кетган.

“Шифт ёнувчан материалдан ясалган, шунинг учун у дарҳол эрий бошлади: бу бир неча сония давом этди”, дейди Реван.

Шу билан бирга, залда фақат битта ўт ўчириш мосламаси бўлган ва у ҳам носоз бўлиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, тўйдаги фожиа ортидан бутун мамлакатда мотам эълон қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ тўй маросими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг