РШТЁИМ Самарқанд филиали карантинга ёпилди

Жамият

image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимларидан COVID- 19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли марказнинг фаолияти 2020 йилнинг 19 май кунидан бошлаб вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

Шу муносабат билан филиалда дезинфекция ва ювиш ишларини амалга ошириш учун ҳозирги кунга қадар мазкур марказда даволанаётган 67 нафар беморлар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббий маркази Самарқанд филиалига ўтказилди.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали фаолияти қайта йўлга қўйгунига қадар вилоят аҳолисига қуйидаги шифохоналарда вақтинча шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади:

•    Травматологик ва нейрохирургик (реанимацияси билан) тиббий хизматлар  - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббий маркази Самарқанд филиалида;

•    Хирургия, урология, гинекология, ЛОР, педиатрия, терапия ва реанимация хизмати - СамМИ 2-клиникасида;

•    Комбустиология (куйиш) тиббий хизмати  - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида;

•    Токсикология ва ЭКД хизмати -  Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида.

Бундан ташқари, вилоят кардиология диспансери, вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамда вилоят кўз касалликлари шифохонасидан шаҳар аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан бирламчи контактда бўлган фуқароларни карантинда сақлаш учун фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг