Рожерснинг “тулкилар”и “қизил иблислар”дан устун келди

Спорт

image

Бугун, 16 октябрь куни Англия Премьер лигасининг 8-тури доирасида “Лестер” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голлар серияси 19-дақиқада Мейсон Гринвуднинг голи билан бошланди, аммо “тулкилар” танаффус олдидан Юрий Тилеманснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 78-дақиқада бошланди. Бурчак зарбасидан сўнг, “қизил иблислар” жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан сўнг, Чағлар Суюнжу Давид Де Хэа дарвозасини ишғол этди. 82-дақиқага келиб, эндигина сафга қайтган Маркус Рэшфорд ҳисобни тенглаштир. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Жейми Варди “Лестер”нинг 3-голини киритди. Патсон Дака эса сўнгги дақиқаларда учрашувга якуний нуқтани қўйди – 4:2

8 ўйиндан сўнг, Брендан Рожерс шогирдлари 11 очко билан 11 поғонани эгаллаб турибди, “манкунианлар” эса 14 очко эвазига, 5-ўринда бормоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Юнайтед Лестер Роналлду Варди Брендан Рожерс

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг