Ростовдан 1 000 га яқин ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
13 Август 2020
5233Россия Федерациясининг Ростов вилоятидан 918 нафар Ўзбекистон фуқароси йўловчи поездида Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун, 13 август куни 918 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди.
Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди.
Аввалроқ, Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган 2 мингга яқин фуқарони ортга қайтариш учун поездлар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси