Россиянинг Узоқ Шарқида оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилди
World
−
08:12 368 1 minute
Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида қийин молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари хорижда юзага келган молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, мамлакатга қайтишда амалий ёрдам сўраган.
Дипломатлар томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида улар жорий йилнинг 10 ноябрь куни Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ватанга қайтарилганлар орасида Бухорода туғилган Э.Э., фарғоналик Қ.Н. ва унинг вояга етмаган фарзанди С.А., Самарқанд вилоятида туғилган Б.Д. ва унинг ўғли Б.Н. бор эди.
“Мазкур амалий ёрдам хорижда мушкул вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ватанга хавфсиз қайтишларига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлардан биридир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир моддий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November