Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишига яна бир давлат муносабат билдирди 

Олам

image

Норвегия Қироллиги Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш учун ҳаракатга киришганидан умидсизликка тушди. Бу ҳақда Норвегия Ташқи ишлар вазири Ине Эриксен Сёрейде маълум қилган. 

"Норвегия Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш нияти эълон қилинганидан умидсизликка тушди. Очиқ осмон шартномаси қуролсиз кузатув парвозларини амалга оширишга имкон беради, бу эса ҳарбий фаолиятда шаффофликни таъминлашга ва иштирокчи мамлакатлар ўртасида ишончни кучайтиришга ёрдам беради", деган Сёрейде. 

Вазир "қуролларни назорат қилиш режимларини йўқ қилиш давом этаётгани" Норвегияни ташвишга солаётганини таъкидлаган.

Шунингдек, у Очиқ осмон шартномасини сақлаб қолиш имкониятини муҳокама қилиш зарурлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Шундан сўнг, Франция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқмоқчи эканидан афсусдалигини билдирганди.

Маълумот ўрнида, Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинки шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Норвегия

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг