Россия Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилди
Олам
−
15 Январь 2021
9826Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилди.
"Янги шароитда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Очиқ осмон шартномасидан чиқиб кетиши бўйича ички процедуралар бошланганини эълон қилиш ҳуқуқига эга. Улар тугагандан сўнг депозитарийларга тегишли билдиришнома юборилади", дейилган ТИВ баёнотида.
Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинкида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган.
2020 йил 22 ноябрь куни АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартибини якунлаган. Расмий Вашингтон ўзининг хатти-ҳаракатини Россия томони келишув шартларини бажармаётгани билан изоҳлаган.
Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилган Россия қолган иштирокчилар келишувларни амалга оширишда давом этиши учун ҳаракат қилишини билдирган.
LiveБарчаси