Россиянинг БМТдаги вакили Исроилга қарши санкциялар жорий этишга чақирди

Олам

image

Россия Федерациясининг доимий вакили БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғазога гуманитар йўлларни тўсиб қўйгани учун Исроилга санкциялар жорий этишга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“Бюрократик тўсиқлар ва Исроилнинг киришни тўғридан тўғри рад этиши туфайли ёрдам минимал миқдорда фақат Ғазога етказилади”, деган Василий Небензя.

Унинг айтишича, Ғазо секторида очарчиликнинг олдини олиш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур. Исроил халқаро гуманитар қонунларга риоя қилиши керак.

“Ғарб доимий равишда Россияни очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланганликда айблайди, бироқ Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига нисбатан бу атамани ҳеч қачон ишлатмаган”, дейди дипломат.

Доимий вакилнинг айтишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилнинг очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланиши учун жавобгардир.

Василий Небензя Американинг Яқин Шарқ бўйича резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжат "фаластинлик тинч аҳолини ўлдириш учун лицензиядан" бошқа нарса эмас.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ Исроил Россия Федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг