Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ҳайдаш таклиф қилинди

Олам

image

Украина соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Ульяна Супрун Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб юборишга чақирди. Бу ҳақда “Укринформ” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Ҳукумати Донбасс, Қрим ва сиёсий маҳбуслар масаласида халқаро қонун-қоидаларга риоя қилишдан бош тортяпти. Бундан ташқари Супрун Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришни ҳам таклиф қилди.

Ульяна Супрун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг Женевада ўтаётган 72-сессияси вақтида БМТ Россиянинг Хавфсизлик Кенгашидаги аъзолигига тоқат қилмаслиги кераклигини айтган.

“Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқ тизимига қайтмагунча БМТда унинг Хавфсизлик Кенгашидаги иштирокига тоқат қилиш керакмас”, деган вазир.

Супруннинг сўзларига кўра, Россия Ҳукумати Донбасс ва Қримдан ўз аскарларини олиб чиқиб кетиши ва украиналик ҳарбий асирлар ва сиёсий маҳбусларни озод қилиши керак.

Супрун шунингдек, халқаро ташкилотлар, хусусан, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилиб, Россия томони кўрсатадиган молиявий кўмакдан воз кечишга чақирди. Шу билан бирга Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш ва янада кенгайтириш кераклигини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Ульяна Супрун

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг