Россияликларнинг Путинга ишончи камаймоқда
Олам
−
12 Сентябрь 2023
8755Россияда сўнгги икки ҳафтада Путиннинг тарафдорлари сони камайган. Бу "Бциом" статистика сайти эълон қилган маълумотларда келтирилган.
Сайт ҳар ҳафта аҳолига “Сиз ушбу сиёсатчига ишонасизми?” қабилидаги саволлар билан мурожаат қилади. Сўнгра 7 та давлат аҳамиятига молик сиёсатчининг аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиш кўрсаткичларини эълон қилиб боради.
Ушбу маълумотларга кўра, резидентларнинг 77,1 фоизи Путин ҳақида берилган юқоридаги саволга “Мен ишонаман” деб жавоб берган. Бу куни кеча эълон қилинган Байденга ишонувчи америкаликларнинг миқдоридан сезиларли даражада кўп. Шунга қарамай, статистикада 2 ҳафта аввалроқ қайд этилган кўрсаткичга қараганда бироз пасайиш кузатилган. Ўшанда 77,6 фоиз одам уни қўллаган эди.
Путинга ишонмайдиган аҳоли сони эса июнь ойидан июлга қадар кескин ортган. 9 сентябрь ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 18,4 фоизни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, америкаликларнинг атиги учдан бир қисми Президент Жо Байденни қайта сайланишга лойиқ деб ҳисоблайди. Унинг партиясидаги кўпчилик келаси йилги президентликка номзод сифатида бошқа одамни кўришни хоҳлайди.
LiveБарчаси