Россиялик жангчи аэропортда сайёҳни калтаклади

Спорт

image

Россиялик MMA жангчиси Александр Ларкин Внуково аэропортида сайёҳни калтаклади. Бу ҳақда “Маш” Telegram саҳифаси хабар берди.

Манбага кўра, спортчи эркак сайёҳга ҳужум қилган. Сайёҳ ва унинг оиласи спортчи ва дўстларига VIP йўловчилар учун мўлжалланган гольф машинасига чиқишга халақит берган.

Қайд этилишича, дастлаб томонлар ўртасида оғзаки низо келиб чиққан, бироқ кейинчалик Ларкин муштларини ишлатган. Жангчи билан бирга аэропорт ходими ҳам муштлашувда иштирок этган.

Ларкин ҳайдовчи билан бирга ҳибсга олинган ва тушунтириш берилганидан кейин қўйиб юборилган. Шунингдек, Александрнинг дўстлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келгунига қадар жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Внуково Александр Ларкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг