Россиялик дипломат Microsoft компаниясини Украинага ёрдам беришда айблади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Microsoft корпорацияси Киевга ёрдам берганини айтди. Бу ҳақда у ТАСС агентлигига берган интервьюсида гапириб ўтди.

“Microsoft нафақат Россияга қарши риторика, балки давлатга зарар етказувчи аниқ қадамлари учун ҳам қора рўйхатга киритилиши керак. Бу корпорация махсус ҳарбий операция бошланганданоқ Киев режимига кибермудофаасини кучайтириш баҳонасида турли хил ёрдам кўрсатиб келмоқда”, дейди Галузин.

Унинг иддао қилишича, компания мунтазам равишда Россияни Украина ресурсларига компьютер ҳужумларини уюштирганликда айблайди.

Галузиннинг сўзларига кўра, бу бўйича ҳеч қандай далил тақдим этилмаган. Россиянинг муҳим инфратузилмасига қарши тизимли киберсаботаж фактлари эса Microsoft'да яширинган.

“Буларнинг барчаси яна бир бор Билл Гейтснинг компанияси ўз фаолиятини Америка Қўшма Штатларининг сиёсий кўрсатмаларига мувофиқ  қураётганидан далолат беради”, дея хулоса қилган дипломат.

Маълумот учун, Украинада уруш бошланганидан сўнг Microsoft ўз маҳсулот ва хизматларини Россияда сотишни тўхтатишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Microsoft

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг