Россиялик блогер 6 йилга қамалиши мумкин
Олам
−
03 Сентябрь 2019
5519Блогер Владислав Синица экстремизмда айбдор деб топилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг Twitter`даги хабарини мутахассислар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг болаларига қарши зўравонликка чақириқ сифатида қабул қилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, блогер ўз ҳаракатларининг асл моҳиятини билган. Унинг мақсади "нафрат ва адоватни қўзғаш" бўлган.
Прокурор Синицага олти йил қамоқ жазосини сўради.
Суд ижтимоий тармоқларда 30 ёшли Макс Стеклов (Владислав Синица) тахаллуси билан нашр этган матнни Москвадаги ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг болаларига хавф туғдириш сифатида талқин қилганини маъқуллади.
Росгвардия хизматчисининг гувоҳлик беришича, хизматчи биринчи август куни ишдан қайтиб, янгиликларни томоша қилиш учун телефонини очган, “Одноклассники”, Twitter`даги саҳифаларидаги хабарларни кўриб, Россия гвардияси хизматчиларининг болаларини ўғирлаш ҳақидаги чақириқларни ўқиган. “Бу мени огоҳлантирди, мен қизимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қўрқишни бошладим", деди Росгвардия хизматчиси.
Судланувчи ўз айбини тан олмади: блогер унинг сўзларини контекстдан чиқариб ташлашларини талаб қилмоқда.
Шу йилнинг 14 июль, 27 июль ва 3 август кунлари пойтахтда Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар томонидан ташкил этилган ҳукумат билан келишилмаган митинглар бўлиб ўтганди.
Ҳуқуқбузарлик учун жами 1,7 минг киши ҳибсга олинган.
Тергов қўмитаси тартибсизликлар ва ҳукумат амалдорларига ҳужум қилиш билан боғлиқ жиноий иш қўзғади.
LiveБарчаси