Россияга ёрдам бергани учун АҚШ Қозоғистонни огоҳлантирди
Олам
−
25 Апрель 2023
21804АҚШ Қозоғистонни Россияга ёрдам бергани учун санкциялар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Қозоғистон банклари ва компаниялари Россияга Ғарб савдо ва молиявий чекловлардан қочишга ёрдам бергани учун АҚШнинг иккиламчи санкцияларига дучор бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Ғазначилик котиби ёрдамчиси Элизабет Розенберг Остонада бўлиб ўтган давра суҳбатида маълум қилган.
АҚШ расмийсининг таъкидлашича, давлат вакиллари Россиянинг ёрдами билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар билан бир қаторда мавжуд хавфларни аниқ кўрсатиш учун Қозоғистон ҳукумати ва мамлакатдаги хусусий сектор вакиллари билан доимий алоқа ўрнатган.
“Биз қозоғистонлик ҳамкасбларимиз, ҳукумат вакиллари, хусусий сектор вакиллари билан ушбу хавфларни аниқлаш учун ҳамкорлик қиламиз”, дейди Розенберг.
Эслатиб ўтамиз, ЕИнинг санкциялар бўйича вакили Девид О'Салливан огоҳлантириш билан Марказий Осиёга келган эди. О'Салливан Қирғизистондаги матбуот анжуманида Россияга қарши санкциялар фонида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ва хавфлар билан боғлиқ вазиятни тасвирлаб берган. У санкциялар Қирғизистон билан муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келмаслиги кераклиги, ЕИ кузда бу масалани ҳал қилиш учун республикага миссия юбормоқчи эканини айтган.
LiveБарчаси