Россияга Тожикистон фуқаролари оммавий равишда киритилмади
Олам
−
27 Апрель
27459Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григорьев билан мамлакат фуқаролари Россия Федерацияси чегарасини кесиб ўтишда дуч келган қийинчиликларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, Григорьев билан учрашув кеча, 26 апрель куни бўлиб ўтган.
Учрашувда Тожикистон Республикаси фуқароларининг сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтишда дуч келган қийинчиликлари муҳокама қилинган.
“Элчи тожик томони эътиборига тожик фуқароларининг Россияга киришини рад этиш бўйича кенг тарқалган асоссиз ҳолатлар ҳақида етказилди”, дейилади хабарда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 25 апрель куни “Asia Plus” нашри Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасидаги “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктида юзлаб Тожикистон фуқаролари бир неча кундан бери қолиб кетгани ҳақида хабар берган.
Бир неча киши журналистларга видео ва аудио хабарлар йўллаб, 22 апрелдан буён Тожикистон давлат рақамларига эга 180 га яқин автомобиль Россия Федерациясига киритилмагани учун назорат-ўтказиш пунктларида турганини айтишган.
Шуни қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда тожик муҳожирларини қабул қилувчи асосий давлатлардан бири бўлган Россия улар устидан назоратни кучайтирди.
Маълумот учун, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл”нинг концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аммо терактда Тожикистон фуқаролари гумонланмоқда.
LiveБарчаси