Россияга кимлар кириши мумкин? Ўзбекистондаги РФ элчихонаси аниқ маълумот берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Дастлаб Москва ва Тошкент ўртасида битта мунтазам рейс бўлади.

Мазкур рейсдан Россияга кириш бўйича РФ ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойишида назарда тутилган чекловни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик ва хорижликлар фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг консуллик бўлими хабар берди.

Авиаташувчилар ва рейслар амалга ошириладиган саналар ҳақида икки мамлакат ўртасида келишувга эришилганидан кейин маълум қилинади.

Тошкент – Москва йўналишида амалга ошириладиган қолган рейслар чартер бўлиб қолади. 

"Юқорида айтиб ўтилган фармойишга кўра, Россияга кириш учун чипта харид қилишда асос бўлиши шарт", дея қайд этилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Элчихона

Баҳолаганлар

1339

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг