Расман: Ўзбекистон Россия билан мунтазам парвозларни тиклаяпти

Жамият 17115
image_2021-03-25_19-17-53
-

Россия жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. РФ шунингдек, Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон ва Шри-ланка билан ҳам мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.

"Муҳокама натижасида алоҳида мамлакатлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва Бош вазир Михаил Мишустин билан келишилган ҳолда Венесуела (Москва-Каракас ҳафтасига икки марта), Сурия (Москва-Дамашқ ҳафтасига бир марта), Тожикистон (Москва-Душанбе ҳафтасига бир марта), Ўзбекистон (Москва-Тошкент ҳафтасига бир марта) ва Шри-Ланка (Москва-Коломбо ҳафтасига бир марта) билан ўзаро халқаро рейсларни 2021 1 апрелдан бошлаб давом еттиришга қарор қилинди", деган Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова.

Шунингдек, 1 апрелдан Германия авиация бошқармаси билан келишган ҳолда Франфукт-Майн – Москва  – Франфукт-Майн (ҳафтасига 5 марта), Франфукт-Майн – Санкт-Петербург – Франфукт-Майн (ҳафтасига 3 марта), Москва – Берлин – Москва (ҳафтасига 5 марта) ва Москва – Франфукт-Майн – Москва (ҳафтасига 3 марта) йўналишида парвозларни тиклашга келишилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1131
Рейтинг: 3
t
×