Россияга қурол етказиб бераётган давлат номи очиқланди
Олам
−
23 Декабрь 2022
47999Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби кеча, 22 декабрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Россиянинг нодавлат қуролли гуруҳи “Вагнер”га қурол етказиб бергани ва кўпроқ етказиб беришни режалаштираётганини айтди.
"Бугун биз КХДР “Вагнер”га тўланган пул эвазига қурол-яроғларни дастлабки етказиб беришни якунлаганини тасдиқлашимиз мумкин. Шимолий Корея ўтган ой “Вагнер” фойдаланиши учун Россияга ракета ва снарядларни етказиб берган эди”, дейди Кирби.
Унинг фикрича, бу Украинадаги жанг майдонидаги динамикани ўзгартирмайди.
“Биз, албатта, Шимолий Корея кўпроқ ҳарбий техника етказиб беришни режалаштираётганидан хавотирдамиз”, дейди маъмурият расмийси.
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги Россияга қурол-яроғ етказиб берилгани ҳақидаги, шу жумладан Америка томони даъво қилган маълумотни рад этди.
“Япония оммавий ахборот воситаларининг КХДР Россияга ҳарбий юк етказиб бераётгани ҳақидаги туҳматли хабари жамоатчилик фикрининг энг бемаъни манипуляцияси бўлиб, ҳеч қандай изоҳ беришга лойиқ эмас”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь