Россиядан Ўзбекистонга айиқ болаларининг ноқонуний олиб ўтилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди
Олам
−
06 Июнь 2022
5324Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 апрель куни Самара божхоначилари Россиядан Ўзбекистонга тўртта қўнғир айиқ боласининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйган эди. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишичам йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ қўнғир айиқларни Россиядан олиб чиқиш учун махсус рухсатнома (сертификат) талаб қилинади.
Бироқ божхоначилар томонидан тўхтатилган ҳайдовчининг қўлида атиги тўртта ветеринария паспорти ва гувоҳномаси бўлган. Ушбу ҳужжатлар ҳайвонларни мамлакатдан олиб чиқиш ҳуқуқини бермайди.
Қайд этилишича, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда номаълум шахсга нисбатан Самара божхона бошқармаси томонидан Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 226.1-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Агар улар жиноятчи деб топилса, бир миллион рублгача жарима ёки ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айиқ болаларининг сизранлик тадбиркор Ўзбекистон фуқаросига совға қилган.
Маълумот учун, Россияда қўнғир айиқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенцияга кирувчи ҳайвон ва ўсимлик турлари рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси