Россиядан учган самолётда чақалоқ туғилди
Бу қизиқ
−
11 Январь
9878Жорий йилнинг 10 январь куни Жуковский аэропортидан Москва – Душанбе йўналиши бўйича учаётган U6-2441 рейси самолёти бортида чақалоқ туғилди. Бу ҳақда “Ural Airlines” авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, самолёт баландликка кўтарилгач, ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи тутиб, қичқира бошлаган. Туғуруқ жараёнига олдин фельдшерлик қилган борт кузатувчиси ва йўловчи ҳамшира аёл ёрдам берган.
"Туғилиш асоратсиз ўтди, шу боис самолётнинг фавқулодда қўниши талаб қилинмади. Она ва чақалоқ Душанбе аэропортига қўнганидан кейин шифокорларга топширилди", дейилади авиакомпания хабарида.
Ушбу рейс йўловчилари янги туғилган қизалоқ учун 55 минг рубль (7 млн 600 минг сўмдан ортиқ) “суюнчи пули” йиғган.
Маълумот учун, одатда парвоз вақти туғилган кўплаб чақалоқларга авиакомпания томонидан бутун умрлик олтин карта совға қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг апрель ойида Тошкентдан Истанбулга учган самолётда қирғизистонлик аёлнинг кўзи ёриган эди.
LiveБарчаси