Россиядан 501 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
04 Август 2020
7078Кеча, 3 август куни Россия Федерациясининг Қозон ва Екатеренбург шаҳарларидан 501 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали олиб келинди. Самолётлар Самарқанд халқаро аэропортига қўнди.
3 та чартер рейс орқали 501 нафар ўзбекистонлик манзилга хавфсиз келтирилди. Барча йўловчилар Махсус комиссия белгилаган тартиб-қоидаларга асосан Самарқанд шаҳридаги карантин маркази (Кимёгарлар шаҳарчаси) ҳудудига олиб кетилди.
Йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, 2-16 август оралиғида хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 24 та чартер рейс қўйилган. Уларнинг иккитаси талабалар учун мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь