Россиядаги ЙТҲда ўзбеклар ва қирғизлар ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Россиянинг Самара вилоятида юз берган ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, кеча, 26 июнь куни тунда Самара вилоятидаги трассада Honda Stepwgn русумли микроавтобус ва Hyundai Elantra ўртасида ЙТҲ содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат қирғизистонлик ҳайдовчининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, микроавтобус билан тўқнашиши ортидан юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Hyundai Elantra салонида бўлган 5 нафар фуқаро ва микроавтобусдаги бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Маълум қилинишича марҳумларнинг 4 нафари ўзбекистонлик ва 2 нафари қирғизистонлик. 

Шунингдек, микроавтобуснинг 8 нафар йўловчиси ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг 3 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Тегишли органлар томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.

Шу билан бирга Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакатнинг жабрланган фуқароларига консуллик ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши ва вафот этган фуқароларнинг жасадлари уйига етказиб берилишини маълум қилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ўзбеклар Россиядаги ЙТҲ қирғизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг