Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
17 Август
32257Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида яшовчи ўзбекистонликларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси баёнот берди.
Қайд этилишича, Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан зарур эҳтиёт чоралари кўриш, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик, шунингдек, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига ташриф буюришдан чекланиш, шунингдек, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабалар вақтинча масофавий ўқитиш форматига ўтиши тавсия қилинган.
“Агар консуллик ёрдами ёки маслаҳатлари зарур бўлса, Москвадаги элчихонанинг консуллик бўлимининг калл-марказига: +7 499 238-36-20, +7-499 230-00-76 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. 9 август куни минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. 10 август куни Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида терроризмга қарши операция режимини жорий қилди. 12 август куни Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош Краснояружский туманида эвакуация бошланди.
LiveБарчаси