Россиядаги Ўзбекистон фуқаросига армияга чақирув қоғози келди
Олам
−
12 Октябрь 2022
23396Россиядаги Ўзбекистон фуқаросига ҳарбий хизматга чақирув қоғози келди. Бу ҳақда Россия Федерациясида цензура ёки таъқибга учраган мустақил россиялик журналистларнинг “Астра” лойиҳасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳарбий хизматга чақирув қоғози келган Сирож Набиевда Россия фуқаролиги ёки яшаш учун рухсатнома йўқ.
“Мен Москвада яшайман, лекин ҳеч қачон Россия Федерацияси фуқароси бўлмаганман. Шунга кўра, мен ҳеч қандай ҳарбий рўйхатда тура олмайман. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилганман, улар менга бориб ариза ёзишимни айтишди, шунингдек, ҳеч қаерга бормаслигим ҳақида огоҳлантиришди”, деган Сирож Набиев “Астра” лойиҳасига.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги фуқароларни ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар ва унга ундайдиган тадбирларда қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бундан ташқари, муҳожирликдаги ўзбекистонликларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси “Ёлланиш”га кўра, хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши эслатилган. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам худди шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Шу билан бирга, Қирғизистон ва Тожикистон элчихоналари ҳам ўз фуқароларини Россия Қуролли Кучлари таркибида Украинага қарши урушда қатнашган тақдирда жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь