Россиядаги университетда отишма уюштирган йигит ушланди
Олам
−
20 Сентябрь 2021
20621Аввалроқ, Россиянинг Перм университетида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада беш киши ўлдирилгани айтилганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани 18 ёшли талаба Тимур Бекмансуров уюштирган. У “ВКонтакте”да қолдирган постида дастлаб собиқ мактабига ҳужум қилишни режалаштирганини айтган, кейин қарорини ўзгартирган.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, отишмада 10 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Университет расмий саҳифасида отишмани уюштирган йигит ушлангани ҳақида хабар эълон қилинди. Ички ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади.
Ҳодиса юзасидан икки ва ундан ортиқ одамнинг жонига қасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси